Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Темур Олимхўжаев – Ўзбекистон U-16 ва U-14 терма жамоалари бош мураббийи

Баҳо:
+ | -

1998 ва 2000 йилларда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаларини бошқарувчи мутахассислар номи маълум бўлди.

1998 йилда туғилган ўсмир футболчилардан иборат Ўзбекистон терма жамоаси 2013 йили навбатдаги Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этади. Ушбу терма жамоа олдида нафақат финал босқичи йўлланмасини қўлга киритиш, балки 2012 йилги ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳсларида ғолибликни қўлга киритган терма жамоа каби чиройли ва муваффақиятли ўйинлар кўрсатиш вазифаси турибди. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоасига болалар билан ишлаш тажрибасига эга бўлган Темур Олимхўжаев бош мураббий этиб тайинланди.

Темур Олимхўжаев, шунингдек, 2000 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон U-14 терма жамоасига ҳам устозлик қилади. Ўзбекистон U-14 терма жамоаси 2014 йили бўлиб ўтадиган U-14 Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этади. 5-10 апрель кунлари Непалда бўлиб ўтадиган саралаш ўйинларида Олимхўжаев шогирдлари Непал, Афғонистон, Мальдив ороллари, Бутан ва Тожикистон терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

57 ёшли Темур Олимхўжаев фаолияти давомида касаба-уюшмалари иттифоқининг «Спартак» жамоасида мураббий, БЎОЗСМда катта мураббий, «Шайхонтоҳур» футбол клубида мураббий сифатида иш олиб борган, 2003 йили БААда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати баҳсларида иштирок этган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида мураббийлар Виктор Борисов ва Юрген Гёдега ёрдамчи сифатида ишлаган. 2007 йилдан «Пахтакор» футбол академиясида фаолият олиб бормоқда.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 11:44, 26.12.2012.
Ўқилди: 5006 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.