Собиқ UFC чемпиони Даниэль Кормье Ислом Махачев октагонда Конор Макгрегорга қарши жанг қилиши кераклиги ҳақида гапирди.
“Менимча, Ислом Конор билан жанг қилиши керак. Чунки... Эшитинг. Бу UFC учун ҳам жуда катта даромад қилиш имконияти бўлади. Нега энди бундай бўлмаслиги керак?
Ислом Махачев суперюлдуз даражасига чиқиши учун уни кўтарадиган инсон керак. Конор Макгрегор эса айнан ўша инсон”, — дейди Даниэль Кормье.
Ислом Махачев UFC 294 турнирида Александр Волкановскини мағлуб этди ва P4P рейтингида 2-ўринга кўтарилиб олди.
Макгрегор эса сўнгги жангини 2021 йил июль ойи Дастин Порьега қарши ўтказиб, оёғини синдириб олганди. Порье техник нокаут эвазига ғалаба қозонган эди. Шундан буён ирландиялик жангчи ҳали октагонга қайтгани йўқ.