Клоппнинг "Энфильд"даги 7 мавсуми оралиғида бириничи марта "Ливерпуль" Чемпионлар лигасига чиқа олмади. Ўтган мавсумда чемпионат доирасида 9 та мағлубият қайд этган клубнинг муваффақиятсизликларига асосий сабаб сифатида ярим ҳимоя дея кўрсатилган. Мухлислар ва мутахассисларнинг фикрига кўра янгиланиши керак бўлган позиция айнан ярим ҳимоя чизиғи.
Жамоа сардори Жордан Хендерсон, икки тажрибали Тьяго Аолькантара ва Фабиньо каби футболчилардан иборат трио қандай қилиб учта қуйи лигага тушиб кетаётган клуб: "Вулвз", "Бретнфорд" ва "Лидс"дан мағлуб бўлиши мумкин?
Бунинг асосий сабаби, "қизиллар" 2021/22 йилги мавсумда 63 та ўйин ўтказиб, чемпион "Манчестер Сити"дан бир очко ортда қолиб, Лига Кубок ва Анлия Кубоги финалларида "Челси"ни мағлуб этиб титул қўлган киритгани. Футболчилар 3 ёки 4 та фронт учун курашда анча толиққани асосий сабаблардан бири.
"Таркибнинг янгиланиши қийин ҳолатлигига ишончим комил эмас, лекин бунинг ўзига хос қийинчилиги ҳам бор. Бу шартномамни янгилашга асосий сабаблардан биридир. Бунга кўп вақт талаб қилишини ҳам биламан", - дейди Клопп мавсум оралиғида.
Ҳеч ким ўзгаришларни бу қадар тез содир бўлишини кутмаганди. Мос равишда Алексис Макаллистер ва Доминик Собослаи 35 ҳамда 60 миллион еврога сотиб олинди.
Аввалига бу дует мерсисайдликлар ярим ҳимоясининг асосини ташкил қилади дея ўйланганди. Айниқса, Тьяго, Хендерсон ва Фабиньо қабилар билан ажойиб кўриниш ҳосил қилиши кутилганди. Аммо август ойида Хендерсон ва Фабиньо Саудияга кетишга қарор қилди. Уларнинг кетиши "Ливерпуль" ярим ҳимоясидаги бўшлиқни очиб берди.
"Қизиллар"нинг янги спорт директори Йорг Шматдке "Челси"ни танлаган Мойсес Кайседо ва Ромео Лавия трансферини маваффақиятсиз якунлади. Шу сабабдан ливерпулликлар япониялик ярим ҳимоячи Ватару Эндони "Штутгарт"дан 16.2 миллион фунтга сотиб олди, аммо мавсум олдидан кўпчилик томонидан қораланди.
Лекин бу йўқотишлар жамоанинг янги мавсум стартига унча катта таъсир кўрсатмади. Клуб "Тоттенхэм"гача бўлган ўйингача ғалабали серия қайд этди.
Янги келганлар орасида "Лейпциг"дан сотиб олинган Доминик Собослаи ўзини кўрсатишга ва жамоа билан мослашишга унча кўп вақт талаб қилмади. У тезда жамоадошлари билан тил топиша олди. Венгрия термаси етакчиси ўзининг ҳарактери билан у асосий таркибдан тез жой олди.
Футболчи "Астон Вилла" ва "Лестер"га қарши ўйинларда рақиблар дарвозасини ишғол қилди. Доминик асосан узоқдан аниқ ва хавфли зарбалар йўллаб жамоасининг голига муаллифлик қилади. Венгриялик иқтидорнинг узоқдан гол уриш қобилияти Клоппга аввалги ишончни қайтарди, айниқса, 2018 йил январида Фелипе Коутиньо кетганидан бери.
"Ливерпуль"нинг айни дамдаги таркиби 2015-2018 йиллардаги таркибига ўхшаб кетади. Сабаби, ўшанда "қизиллар" ярим ҳимояси нисбатдан экрин ўйнарди ва кўпроқ голлар уриб турарди. Шунингдек, 2018-2020 йилларда Виржил Ван Дейк, Алиссон ва Фабиньо кабилар билан шартнома имзоланиши клубнинг таркибини анча оптималлаштирди.
Кўпчилик томонидан ҳозирги "Ливерпуль"ни "Ливерпуль 2.0" версияси деб билмоқда. Бунда Собослаи, Макаллистер ва Райан Гравенберх кабилар, яна Кертис Жонс ҳамда Харви Эллиот каби футболчилар ҳам гол уриш борасида кам эмас. Айни вақтдаги "қизиллар"нинг янгиланган ярим ҳимояси ижобий кўринмоқда.
Мерсисайдлилар Фабиньонинг ўрнини Кайседо ва Лавия билан тўлдирмоқчи бўлди, аммо охир-оқибат Ватару Эндо трансфери билан чекланди холос. Япониялик футболчи ҳозирча, Европа Лигаси ва Лига Кубоги доирасида майдонга туширилди.
"Биз ҳали Эндо учун энг яхши позицияни топа билмадик, аммо у бизга анча ёрдам бера олади. У фантастик ўйинчи, тактик жиҳатдан жуда ақлли ва майдондан ташқарида ҳам ўзини яхши тутади", - деди Клопп.
Аммо таянч зонасида Макаллистер анча агрессив ўйинлари билан ёдда қолмоқда. Аргентиналик футболчи "Брайтон"да, Де Зерби қўл остида бўлгани каби анча эркинроқ ўйнашга интиляпти.
Макаллистер таянч ярим ҳимоя чизиғида ўзини кўрсата олмаяпти, сабаби унга тезлик бирмунча етишмаётгандек. Футболчи ҳимоячиларга ёрдамга келишга кечикмоқда. Балки, Клопп уни олдироққа сурса бўлар. Яъни ярим ҳимоянинг олдинги чизиғида.
Умуман олганда, айни вақтдаги Макаллистер ва Собослаи тандеми ижобий натижа қайд этмоқда. Аммо Клопп янада ярим ҳимоядаги камчиликларни ёпишга уриниб кўриши тайин. Буёғини вақт кўрсатади. Кўрамиз, кузатамиз...