Муҳаммад Салоҳ мавсумдаги тўққизинчи голини урди.
«Ливерпуль» вингери Европа лигаси гуруҳ босқичи 3-тури (5:1) якунида «Тулуза» дарвозасига гол урди.
Жорий мавсумда Салоҳ «қизиллар» сафида барча мусобақаларда 12 та ўйинда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 9 та гол ва 4 та голли узатма бор.