Кириш Регистрация

«Пахтакор»га олтин медаллар топширилди

Баҳо:
+ | -

25 декабрь, сешанба куни "Ўзбекистон" меҳмонхонасининг тантаналар залида "Пахтакор"нинг 2012 йилда эришган чемпионлиги муносиб нишонланди.

Тадбирда асосий, ёшлар таркиби аъзолари, мураббийлар, раҳбарият, клуб, стадион ва база ходимлари, академия вакиллари, клубимиз билан ҳамкорлик қилиб келаётган ташкилотлар, ЎФФ ва ПФЛ, шунингдек, бошқа клублар вакиллари иштирок этишди. Футбол тадбирига хос безатилган залда асосий ҳамда ёшлар жамоаси аъзоларига олтин медаллар ҳам топширилди.

Дастлаб ЎФФ Президенти Мираброр Усмонов жамоанинг 2012 йилда эришган ютуғи катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб, "Пахтакор" футбол клубининг ўзбек футболида катта ўрин тутишини эътироф этди. Шундан сўнг асосий таркиб вакилларига чемпионатнинг олтин медаллари тортиқ этилди. Шундан сўнг навбат ёшлар жамоасига келди. ПФЛ директори Фарҳод Магометов ва ЎФФ биринчи вице-президенти Сардор Раҳматуллаев ёш жамоамизни тақдирлади.

Клубимиз вице-президенти Самвел Бабаян барчани ўтган мавсумдаги муваффақиятлар билан муборакбод этиб, ушбу ғалабаларда клуб тизимида хизмат қилиб келаётган барчанинг бирдек ҳиссаси борлигини таъкидлади. Барчани яқинлашиб келаётган байрам билан қутлаб, 2013 йилда ҳам "Пахтакор" ўз ишқибозларини чиройли ютуқлар билан хурсанд қилишга бел боғлашини айтиб ўтди.

Тадбир давомида мавсум кашфиёти номинациясида ғолиб чиққан Егор Кримец, жамоанинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган Темурхўжа Абдухолиқовга мухлисларнинг совғалари топширилди. Ҳар икки футболчи клуб расмий сайтида ўтказилган сўровномада зафар қучишди.

"Божалар" гуруҳи, Муниса Ризаева, Севара Назархон, Шаҳриёр каби эстрадамиз юлдузлари эса йиғилганларга қўшиқлари билан қувонч улашишди. Клубимиз йилни яхши кайфиятда якунлади. Олдинда эса яна бир қизғин мавсум кутиб турибди.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 08:03, 27.12.2012.
Ўқилди: 4082 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик