Каталониянинг «Барселона» клуби ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган нега ўтган ёзда бу жамоага қўшилганини тушунтирди.
Эслатиб ўтамиз, Хави Эрнандес жамоаси немис футболчисини текинга қўлга киритди, чунки у аввалроқ «Манчестер Сити»ни эркин агент сифатида тарк этганди.
«Мен «Барселона»га якка порлаш ва супер юлдуз бўлиш учун келганим йўқ. Мақсадим бутун жамоага ёрдам бериш эди», деди Гюндоган Esport 3 нашрига.