Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

Шахмат. Тошкент шаҳри жамоаси ЖЧнинг ярим финалига чиқди

Баҳо:
+ | -

Шахмат бўйича шаҳарлараро жаҳон чемпионатида ярим финалчилар номи аниқ бўлди. Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳри жамоаси чорак финалда Афина шаҳри жамоаси устидан ғалаба қозонди.

Биринчи доскада дона сурган Марат Жумаев ва сўнгги доскада ўйнаган Сайдали Йўлдошев грециялик рақиблари Папаионноу Иоаннис ва Андреас Тзермиадианосни мағлуб этишган бўлса, Андрей Квон ва Алексей Барсов дурангга имзо чекишди. Натижада ҳамюртларимиз 3:1 ҳисобида матчни ўз фойдаларига ҳал қилишди.

Шаҳарлараро жаҳон чемпионати. Чорак финал.
Тошкент (Ўзбекистон) - Афина (Греция)
Марат Жумаев - Папаионноу Иоаннис - 1:0
Андрей Квон - Баникас Христос - 0,5:0,5
Алексей Барсов - Халкиас Стелиос - 0,5:0,5
Сайдали Йўлдошев - Андреас Тзермиадианос - 1:0

Хоогевеен (Голландия) - Саратов (Россия) - 2:2 (қўшимча кўрсаткичлар бўйича Хоогевеен ярим финалга чиқди)
Боку (Озайрбойжон) - Уси (Хитой) - 3:1
Нови Сад (Сербия) - Лунд (Швеция) - 2,5:1,5

Тошкентликлар ярим финални Голландиянинг Хоогевеен шаҳри жамоасига қарши ўтказишади. Ярим финал ўйинлари бугун оқшомда бўлиб ўтади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:22, 27.12.2012.
Ўқилди: 4785 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.