Ёзги трансферидан сўнг Кристофер Нкунку жароҳати туфайли ҳали «Челси»да ўйнамади.
Жамоа бош мураббийи Маурисио Почеттино 25 ёшли футболчининг аҳволи ҳақида гапирди.
«У яхши ишлаяпти, жуда қаттиқ меҳнат қилмоқда. Менимча, тикланишга жуда яқин. Тез орада ундан фойдаланишимиз мумкин.
У биз учун ҳақиқатан ҳам муҳим ўйинчи», - дея Почеттинонинг сўзларини келтирган журналист Бен Жейкобс ижтимоий тармоқда.