Кириш Регистрация
19/04 00:00 Челси - Ман. Юнайтед
19/04 15:30 Кремонезе - Торино
19/04 16:00 Сўғдиёна 2-3 Бунёдкор
19/04 18:00 Верона - Милан
19/04 18:00 Эвертон - Ливерпуль
19/04 18:00 Астон Вилла - Сандерленд
19/04 18:00 Ноттингем Форест - Бёрнли
19/04 18:15 Қўқон-1912 0-0 Андижон
19/04 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
19/04 21:00 Пиза - Женоа
19/04 23:45 Ювентус - Болонья
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси

Рус клуби Месси учун 250 миллион евро таклиф қилди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ва ҳужумчи Лионель Месси ўртасидаги музокаралар вақтида номаълум рус клуби Аргентина терма жамоаси сардорига таклиф билан чиққан. Бу ҳақда, El Mundo Deportivo’га асосланиб, Sports.Ru хабар бермоқда.

Номи ошкор этилмаган клуб ҳужумчи учун «Барселона»га 250 миллион евро миқдорида товон пули, футболчининг ўзига эса йилига 30 миллион евролик маош таклиф қилган.

Мессининг аввалги, 2016 йилда якунига етадиган шартномаси шартлари бўйича футболчи учун тўланиши керак бўлган товон пули миқдори 250 миллион евро миқдорида кўрсатилганди. Агар клуб Месси билан шартнома шартлари бўйича келиша олганида, «Барселона» ушбу трансферга қарши ҳеч нарса қила олмасди.

Месси рус клубининг таклифини рад этиб, «Барселона» билан шартномани узайтиришга қарор қилган. Ҳужумчининг янги шартномаси 2018 йилга қадар амалда бўлади.

25 ёшли Месси «Барселона» тарбияланувчиси ҳисобланади. У ушбу жамоа билан бирга беш марта Испания чемпионатида, уч марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан. Месси уч карра «Олтин тўп» соҳиби ҳисобланади.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 15:45, 27.12.2012.
Ўқилди: 6128 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик