«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Тен Хаг «Манчестер Сити»га қарши бўлиб ўтадиган ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Манчестер дербиси якшанба куни 19:30да бўлиб ўтади. «Шаҳарликлар» ҳозирда 21 очко билан АПЛ турнир жадвалида иккинчи ўринда, саккизинчи ўриндаги «Юнайтед»да эса 15 очко бор.
«Бу ниҳоятда муҳим ўйин бўлади, лекин нафақат шаҳар, балки бутун футбол олами учун – бутун дунё эътибори ушбу ўйинга қаратилади.
Биз «Манчестер Сити»дан олти очкога ортда қоляпмиз, етиб олишимиз керак. Биз ривожланишимиз ва яхшироқ бўлишимиз кераклигини биламиз. Кўп компонентлар устида ишлаш керак», - деди Тен Хаг ўйинолди матбуот анжуманида.