Кириш Регистрация
20/09 17:00 Локомотив 0-1 Навбаҳор
20/09 17:30 Таиланд 1-9 Бразилия
20/09 17:30 Куба 0-7 Хорватия
20/09 19:15 Сўғдиёна 1-1 Андижон
20/09 20:00 Коста-Рика 5-3 Ўзбекистон
20/09 20:00 Нидерландия 5-2 Парагвай
20/09 21:30 Кальяри 0-2 Эмполи
20/09 23:45 Верона 2-3 Торино
21/09 00:00 Алавес 2-1 Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм - Челси
21/09 17:00 Вальядолид - Реал Сосьедад
21/09 18:00 Венеция - Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла - Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм - Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер - Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм - Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль - Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон - Ипсвич
21/09 19:15 Осасуна - Лас-Пальмас
21/09 21:00 Ювентус - Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия - Жирона
21/09 23:45 Лечче - Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид - Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина - Лацио
22/09 17:00 Хетафе - Леганес
22/09 18:00 Брайтон - Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца - Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао - Сельта
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико

«Насаф» марказий стадиони майсаси янгиланди

Баҳо:
+ | -

Қарши шаҳридаги "Насаф" Марказий стадионида қиш фасли бўлишига қарамасдан янги мавсумга тайёргарлик қизғин давом этмоқда. Биз ушбу тайёргарликлар қандай бораётганини билиш мақсадида стадион директори Салим ака Юлдашевга мурожаат қилдик. Бизга, стадион директори - Салим ака Юлдашев қўйидаги маълумотларни берди:

"Насаф" Марказий стадионида келгуси йил мавсумга қизғин тайёргарлик кетмоқда, биз ноябрь ойида стадионимизга Даниядан келтирилган "Sport master" навли янги майса ўруғини экдик. Жами асосий футбол майдонимизга 350 кг уруғ экилди. Майсалар кўкариб чиққан. Ҳозир парвариш ишлари кетмоқда, энди майдонни етарли температура ҳосил қилиш учун, тўлиқ плёнка билан қопламоқчимиз. Насб бўлса, майдон янги мавсум бошланишига қадар тўлиқ тайёр бўлади. Унгача майсалар ўғитланиб, етарли равишда парвариш қилинади" - дейди Салим ака Юлдашев.

У кишининг яна берган маълумотларига кўра, Марказий стадион атрофида жойлашган иккита машғулот майдони, шаҳарнинг "Спутник" посёлкасидаги клубга тегишли "Меҳнатчи" стадиони футбол майдони ва Қарши шаҳридаги клубнинг асосий базасидаги футбол майдонларида ҳам майсалар янгиланган. Ҳозирги кунда "Насаф" жамоаси ўз машғулотларини Марказий стадион қошидаги сунъий майдонда олиб бормоқда. Марказий стадион атрофида жами учта футбол майдони бўлиб, шулардан иккитаси табиий майса ва биттаси сунъий қопламага эгадир.

Биз фурсатдан фойдаланиб, стадионда мухлислар учун қандай қўлайликлар яратилиши тўғрисида ҳам қизиқдик.

"Ҳозирча стадионннинг асосий секторларининг иккитаси кафе-бар учун хоналарни жиҳозлаяпмиз, бу ерда ўйин куни стадионга ташриф буюрган мухлисларимиз енгил овқатланишлари ҳамда кофе, чой ва ҳар хил салқин ичимликлар истеъмол қилишлари мумкин бўлади. Шунингдек, мухлисларимизга бошқа шароитларни ҳам яратишни режалаштираяпмиз. Мақсадимиз мухлисларимиз стадионимизда футбол томоша қилиш билан биргаликда яхши ҳордиқ ҳам чиқариб кетишсин. Фурсатдан фойдаланиб, "Насаф"нинг барча мухлисларини яқинлашиб келаётган янги 2013 йил билан ўзим ва стадионимиз ходимлари номидан самимий табриклайман, Сизларга соғлик-саломатлик тилаш билан биргаликда, севимли "Насаф" жамоамизга келгуси мавсумда каттадан-катта зафарлар тилаб қоламан" - дейди Салим ака Юлдашев.

Биз ҳам ўз ўрнида биздек футбол мухлислари учун тинмай меҳнат қилаётган "Насаф" Марказий стадиони директори Салим ака Юлдашев орқали барча стадионимиз ходимларини янги кириб келаётган 2013 йил билан қизғин муборакбод этамиз. Уларга сиҳат-саломатлик ва ишларига улкан зафарлар тилаб қоламиз!

Ренат Эрназаров

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 17:06, 27.12.2012.
Ўқилди: 6632 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.