«Манчестер Юнайтед»нинг мексикалик ҳужумчиси Xавьер Эрнандес Англия чемпионатининг 19 тур учрашувида жамоасига жуда муҳим ғалаба келтирди.Чичарито асосий таркибдаги ўрни учун курашишини алоҳида таъкидлаб ўтди.
«Исталган футболчидан сўранг, ҳамма 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилишни xоҳлайди. Лекин шуни унутмаслик керакки, бу ердаги рақобат жуда кучли. Бу дунёдаги энг буюк клуб. Бизда беш нафар исталган клубнинг асосий футбочиси бўла оладиган форвард бор. Мен аввалгидек аосий таркибнинг бир қисми эканимни исботлашим керак»,-дейди футболчи.