А сериянинг энг яxши тўпурари бўлиб турган Стефан Эль-Шаарави клубдаги иқтисодий муаммолар унинг биринчи жамоага қўшилишига ёрдам берганини таъкидлаб ўтди.
Бир йил муқаддам болакай асосий жамоадан четда эди. Аммо бугунга келиб 18 учрашувда 14 гол киритиб А сериянинг энг яxши тўпурари бўлиб турибди.
Ёш бўлишига қарамай миллий терма жамоанинг ҳам нигоҳига тушиб улгурди.
«Буни бироз кутилмаган ҳол деса ҳам бўлади. Мен бир йил олдин ҳозир А сериянинг тўпурари бўлишимга ишонмасдим.
Иқтисодий муаммолар ҳам қайсидир маънода менга ёрдам берди. Клубдагилар ҳам ўзларининг ёшлари яxши ўйин кўрсатишса, четдан ўйинчи сотиб олишмайди.
Мен ёшлигимдан «Милан»ни яxши кўраман. Агар менга каттароқ таклиф тушса ҳам мени клубда сақлаб қолишларига умид қиламан»,-дейди футболчи.