«Брайтон» бош мураббийи Роберто дДе Зерби ўз тарбияланувчиси Каору Митомани мақтади.
Эслатиб ўтамиз, японлар Англия премьер-лигасида иккинчи мавсумини ўтказмоқда. Каорунинг йиллик маоши 500 минг евродан кам.
«Митома ҳақиқатан ҳам паст баҳоланган деб ҳисобланади, ҳа, у жуда кам баҳоланган футболчи. Жаҳон футболи ҳали Каорудек футболчининг қадр-қимматини тўлиқ англаб етмаган.
У нафақат мен учун, балки ҳар қандай мураббий учун ажойиб футболчи бўла олади», деди Де Зерби матбуот анжуманида.













