Кириш Регистрация

«Ньюкасл» футболчиси «Барселона»ни қандай тўхтатиш йўлини айтди

Баҳо:
+ | -

«Ньюкасл Юнайтед» ҳужумчиси Харви Барнс «қарғалар» «Барселона»га қарши қандай ўйин намойиш этиши кераклиги борасида ўз фикри билан ўртоқлашди.

Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг дастлабки учрашувида жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашган эди. Жавоб ўйини 18 март куни бўлиб ўтади.

«Уларга ҳаддан ташқари катта эҳтиром кўрсатиш ярамайди. Агар шундай қилсангиз, улар сизни жазолашади ва кетма-кет хавфли вазиятлар яратишади. Ўша оқшом жамоамиз биринчи дақиқаданоқ уларга прессинг уюштирди ва бутун ўйин давомида шундай қилишга ҳаракат қилди. «Барселона»нинг бу ерга келиб, ўз ўйинини ўтказишига ва маҳоратини намойиш этишига йўл қўйиб бўлмайди. Уларнинг ҳаётини чидаб бўлмас даражага келтириш керак», — дея Барнснинг сўзларини Mundo Deportivo нашри Newcastle Chronicleга таяниб келтирмоқда.

Киритилди: 22:37, 14.03.2026.
Ўқилди: 4243 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик