Ярим ҳимоячи Энцо Фернандес «Челси»ни яхши кўради ва клуб мухлисларидан миннатдор. Шунга қарамай, аргентиналик футболчининг жорий вазиятдан ҳафсаласи тобора пир бўлмоқда. Фернандеснинг фикрича, ўтган йилги Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги ғалабадан сўнг «Челси» ўсишга эришмади, аксинча — регрессга юз тута бошлади. Бу ҳақда The Touchline нашри хабар бермоқда.
Энцо Фернандес совринлар ютишни истайди. Агар яқин вақт ичида вазият яхшиланмаса, хавбек ёзда трансфер имкониятларини кўриб чиқади. Энцо учун асосий вариант — «Реал Мадрид».
25 ёшли Энцо Фернандеснинг қиймати Transfermarkt портали мутахассислари томонидан 90 миллион еврога баҳоланмоқда.













