Кириш Регистрация
23/06 00:00 Бельгия 2-0 Руминия
23/06 03:00 Эквадор 1-2 Венесуэла
23/06 06:00 Мексика 1-0 Ямайка
24/06 00:00 Шотландия 0-1 Венгрия
24/06 00:00 Швейцария 1-1 Германия
24/06 03:00 АҚШ 2-0 Боливия
24/06 06:00 Уругвай 3-1 Панама
25/06 00:00 Албания - Испания
25/06 00:00 Хорватия - Италия
25/06 03:00 Колумбия - Парагвай
25/06 06:00 Бразилия - Коста-Рика
25/06 21:00 Франция - Польша
25/06 21:00 Нидерландия - Австрия
26/06 00:00 Англия - Словения
26/06 00:00 Дания - Сербия

Goal.com: Кўзгуда Гонконг

Баҳо:
+ | -

Goal.com сайти томонидан "2013 йилгача 13та мамлакат" лойиҳаси доирасида Осиё давлатлари футболининг 2012 йилги мавсуми билан таништириб боришда давом этамиз. Бу сафар Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан Осиё кубоги-2015 саралаш гуруҳида рақиблик қиладиган Гонконг ҳақида ҳикоя қиламиз. 6 февраль куни гонконгликлар айнан Тошкентда терма жамоамиз меҳмони бўлишади.

Кириш
2012 йилда Гонконг футболида яна бир сенсацион воқеа кузатилди. Терма жамоа бош мураббийи лавозимидан озод этилган Эрни Меррик Гонконг чемпионатида иштирок этиш учун тузилган Япониянинг "Йокогама" клуби филиали бошқарувини ўз қўлига олди. Шунингдек, "Саут Чайна" клуби мураббийи Чан Сью Ки ҳам ўз лавозимидан озод этилди.

Терма жамоалар
Меррик январь ойида терма жамоани қабул қилиб олганидан кейин Гонконгдан яхши натижалар кутилганди. Аммо у ҳам кутилган натижаларни келтира олмади ва октябрь ойида ўз ўрнини бўшатишга мажбур бўлди. 10 ойлик иш фаолияти давомида у терма жамоанинг ўйин услубини ўзгартиришга ҳаракат қилди, бироқ унинг иш услуби танқидларга дучор бўлди.

Ким Пан Гон эса Меррикнинг издоши сифатида эътироф этилганди. Ким терма жамоа бошқарувидаги илк ўйинида Малайзия билан дуранг ўйнади. Гонконгликлар Австралия устидан ғалаба қозонишган бўлса-да, 2013 йили бўлиб ўтадиган Шарқий Осиё кубоги мусобақасининг финал босқичига чиқа олишмади. Ким Пан Гон ҳам терма жамоа 2012 йилда яхши ўйин кўрсата олмаганини таъкидлади.

Миллий чемпионат ва кубок
"Гонконг Барселонаси" номини олган "Китчи" клуби 2011-2012 йилги мавсумда бирданига 3та совринни қўлга киритди. Чемпионлик, Ассоциация кубоги ва Лига кубоги айнан ушбу клубга насиб этди. Шунингдек, улар ОФК кубогида нимчорак финалгача етиб боришди. Аммо Гоннонг-Шанхай қўшма чемпионатида улар "Шанхай Ист Эйше" клубига умумий ҳисобда 2:7 ҳисобида ютқазишганидан кейин мухлислар хавотирга тушиб қолишди. Боиси, Гонконг чемпионати ҳали Осиёда рақобатбардош чемпионатга айланмади.

Гонконг Биринчи двизионида илк марта хориж клуби иштирок эта бошлади. Япониянинг "Йокогама" клуби ўзининг филиалини ташкил қилди ва у Гонконг чемпионатида иштирок эта бошлади. Япония клубининг бу чемпионатда иштирок этиши маҳаллий клубларнинг савияси ошишига хизмат қилиши кутилмоқда. "Йокогама"нинг фахрий футболчиси Йошитаке Цуйоши гонконглик ёшларга ўрнак бўлади.

Легионерлар
Леунг Чун Понг ва Чан Сью Ки Хитой Биринчи лигасида иштирок эта бошлади ва ҳозирданоқ яхши савиядаги футболчи эканини исботлади. Сўнгги пайтларда Хитой клубларига катта маблағ ажратилаётганини инобатга олсак, бу чемпионатда тўп сурадиган легионерлар ҳам бундан яхшигина манфаат топишади.

Йил ўйинчиси - Чан Сью Ки ("Санрай Кейв")
Бу футболчи учун 2012 йил драматик тарзда кечди. У май ойида "Саут Чайна"ни тарк этишга мажбур бўлди. У Хитой Биринчи дивизиони клуби "Гуандун Санрай Кейв" клубига қўшилганидан кейин кўплаб голлар ура бошлади. Чан ёзда "Бейжинг Бакси" клуби дарвозасини ишғол қилиб, илк марта кўпчиликнинг эътиборни ўзига қаратди. Шарқий Осиё кубоги саралаш ўйинларида Чан Гонконг таркибида энг яхши футболчилардан бири бўлди. Чан Сью Ки жисмоний жиҳатдан бақувват ва майдонни яхши кўра олади.

Йил лаҳзаси. Ўйиннинг сўнгги дақиқасида Малайзия дарвозасига урилган гол
Гонконг ўз майдонида сўнгги 55 йил давомида илк марта Малайзияга ютқазиб қўйганидан кейин жамоа "Букит Жалил" стадионига қасос олиш мақсадида ташриф буюрди. Ушбу ўйин Малайзия учун AFF Suzuki cup-2012 учун тайёргарлик ўйини вазифасини бажарган бўлса-да, улар тўпни ўз назоратларига олишди. Сали Сафийнинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Ўйин тугашига 10 дақиқа қолганидан Гонконг терма жамоаси сардори Ли Хо Чи майдондан четлатилди.

Аммо Ойдил Зафуаннинг ортга берган пасини Лам Хок Леи эгаллаб олди ва 88-дақиқада Малайзия дарвозасини ишғол қилди. Бу гол аламзада гонконгликларга чексиз хурсандчилик улашди.

2013 йил мақсадлари
Гонконг клублари профессионал жиҳатдан ўсишга эришдилар. 2013 йилда клублар сони 12тагача оширилади, жумладан, собиқ чемпион "Ист Салон" клуби ҳам мусобақада иштирок эта бошлайди. Демак, мухлислар кўп ўйинларга гувоҳ бўлишади.

Миллий терма жамоа Шарқий Осиё кубогида иштирок этмаса-да, мураббий Ким Пан Гон жамоа ўйинини шакллантиришда давом этади.

Манба: www.goal.com
Киритилди: 10:21, 28.12.2012.
Ўқилди: 5362 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.