Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Александр Крестинин: “Бунёдкор”га барқарорлик етишмаяпти"

Баҳо:
+ | -

Суперлига 23-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Нефтчи” (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Крестинин ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Жуда қийин ўйин бўлди. Беллашув кураш ва эмоцияларга бой кечди. “Нефтчи” тажрибали жамоа. Яхши мураббий, яхши футболчилар мавжуд. Йигитлар машғулотлар орқали бу ўйинга яхши тайёргарлик кўришди.

Жамоани мавсум бошланганида кейин қабул қилиб олдим. 8 та ўзгариш қилдик, йигитларни машғулотларда мослашиш жараёни осон кечмади. Ҳаракат қилишяпти, аммо натижалар ҳали барқарор эмас. Лекин ўйин сифати ўзгаряпти. Раҳбарият мавсум бошида бўлганда вазифа қўйиши мумкин эди, мавсум ўртасида қабул қилдик, мақсад ҳар бир баҳсда ғалаба қозониш. Раҳбарият билан бу борада гаплашиб олдик. Албатта, зўр натижа қилишни ҳамма хоҳлайди. Бироқ раҳбарият вазиятни тушуниб турибди.

Ҳар қандай футболчи гол киритиши муҳим. У хоҳ ёш бўладими, бошқами. Султонов захирадан қўшилиб гол ураётгани биринчи марта эмас. Умид яхши, сифатли ўйинчи. Тўғри, унда бошқаларга нисбатан тажриба камроқ. Чунки катта футболга бўлган қарашларини энди шакллантириб бормоқда. Яхши ўйин кўрсатмоқда.

Мавсум ўртасида ҳаммасини жойига қўйиш қийин, ўзгаришлар қиляпмиз. Мен олдин ёмон демаган бўлардим. Аввал ҳам очко жамғариб келган жамоа. Биз бошқача футбол қўрсатмоқчимиз. Ҳозир ушбу жараёндамиз, бу оддий жараён эмас. Барқарорлик, ўзига бўлган ишонч этишмаяпти. Ҳар бир машғулотларда ва шундай ўйинларда йигитлар маҳоратларини қўшиб боришмоқда”, – деди Крестинин.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 06:39, 29.10.2023.
Ўқилди: 786 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик