"Реал Сосьедад"нинг россиялик ярим ҳимоячиси яқинлашиб келаётган трансфер ойнасида испан жамоасини тарк этмайди.
"Қишда Захарянни бошқа клубга ижарага бериш мумкинми? Биз бундай вариантларни кўриб чиқмаяпмиз”, - деди Сан-Себастян жамоаси матбуот хизмати.
20 ёшли ярим ҳимоячи ўтган ёзда "Реал Сосьедад" жамоасига келиб қўшилган эди. Бу вақт ичида у барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда олтита учрашувда майдонга тушди.
Бугун, 29 октябрь куни “Реал Сосьедад” Испания чемпионати 11-тури доирасида “Райо Вальекано”га қарши майдонга тушади.