Каталониянинг «Барселона» клуби собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиола 2013 йилнинг ёзида инглиз клубларидан бирини бошқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «El Mundo Deportivo» нашри хабар тарқатди.
41 ёшли мутахассис ҳозирда туманли ўлкадан тушаётган таклифларга асосий эътиборини қаратмоқда. Гвардиола бу қарорини футболчилик даврларида бу мамлакатда тўп суришга улгурмагани билан изоҳламоқда.
Орада Гвардиола миллий терма жамоаларни бошқариш вариантларини ҳам кўриб чиқди, бироқ вақт ўтиб у бу таклифларнинг барчасини рад этди.
Қайд этиб ўтиш жоиз, Гвардиола бу режаларини олдинроқ агентига маълум қилганди.