Суперлига 22-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Насаф" ўйинини ҳар иккала жамоанинг бир нафардан футболчиси ўтказиб юборади. Намангаликларга Аброржон Абдураззоқов ёрдам беролмаса, қаршиликлар таркибида Сарвар Бўронов майдонга тушмайди.
Учрашув Намангандаги ўйингоҳда 18:15да бошланиши белгиланган.