"ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе кеча "Брест"га қарши ўйиндаги хатти-ҳаракати учун танқид қилинди.
Парижликлар меҳмонда очко йўқотишга яқин турган бўлса-да, ўйин охирида ғалабани тортиб олишга муваффақ бўлди. Ҳал қилувчи гол Мбаппе томонидан урилди – аввалига у пенальтини амалга ошира олмади, бироқ қайтган тўпни рақиб дарвозасига йўллади.
Килиан бутун ўйин давомида Ашраф Ҳакимийни зўрловчи деб ҳақорат қилган "Брест" мухлисларига беҳаё имо-ишоралар қилди.
Эслатиб ўтамиз, марокашлик футболчи жорий йилнинг декабрь ойида маълум бўлган зўрлашда айбланмоқда. Футболчининг ўзи жабрланувчига нисбатан жинсий зўравонлик фактини рад этади.
"Брест" билан ўйиндан сўнг Луис Энрике ўз тарбияланувчисининг ҳаракатларини қадрламаслигини айтди: "Менга бундай нарсалар ёқмайди. Бу лаҳзадан завқ олишга ҳаракат қилиш яхшироқдир. Биз ижобий энергия тарқатишга ҳаракат қилишимиз керак"
Қолаверса, Мбаппени француз журналисти Бертран Латур танқид қилган ва у "Франция терма жамоаси сардори ўзини бундай тутмаслиги керак" деб ёзган. Килиан шундай жавоб берди: "Албатта, улар менинг жамоадошимни ҳақорат қилишса, мен улар билан бирга қўшиқ айтишим керак эдими?".