Лондонинг "Тоттенҳэм"клуби бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш Гарет Бэйлнинг клубдан кетиши борасидаги гап-сўзларга ўз муносабатини билдириб ўтди.
"Бэйл "Тоттенҳэм"да қолади. Ўйлашимча, уни сотиб олмоқчи бўганлар бекорга вақтни кетгизишади. Биз уни ҳеч қачон сотмаймиз. Яқин вақтлар ичида футболчи билан янги шартнома имзолаймиз", -дейди "Тоттенҳэм"клуби бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш