ФИФА президенти Жанни Инфантино Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси 2022/23 йилги мавсум якунида «Олтин тўп»ни қўлга киритганига муносабат билдирди.
Спорт амалдори амалдаги жаҳон чемпионини фаолиятидаги саккизинчи соврини билан табриклади ва бу муваффақиятни ажойиб, деб ҳисоблайди.
«Аргентина терма жамоаси сардори сифатида жаҳон чемпионатида ғалаба қозонганингдан кейин бу ажойиб ва муносиб мукофот.
Футбол ишқибозларига катта қувонч бағишлаганинг учун раҳмат», - деб ёзди Инфантино ижтимоий тармоқда.