Россия терма жамоаси бош мураббийи Фабио Капелло скудетто учун курашда "Ювентус"га рақобатчлик қила оладиган ягона клуб "Рома" эканлигини билдирди.
Бу ҳақда Sky Sport Italia хабар бермоқда. Эслатиб ўтамиз, Италия чемпионатининг 18-туридан сўнг туринликлар билан Рим клубларининг ўртасидаги фарқ 12 очкони ташкил этмоқда.
"Ювентус" билан краша оладиган ягона жамоа бу - "Рома", - дейди Капелло. - Умуман олганда туринликлар ҳозир жуда яхши футбол кўрсатмоқдалар. Мен Италияда ишлаган вақтимда "Ювентус", "Милан", "Интер" ва "Рома" клублари кучли эди. Аммо ҳозир Милан клублари ўзларининг энг асосий ўйинчиларини кўтарасига сотиб юбордилар".