Кириш Регистрация

Винисиус: "Реал" футболчиси бўлиш нимани англатишини сўз билан ифодалаш қийин"

Баҳо:
+ | -

"Реал" вингери Винисиус Жуниор ўзини клубда бахтли ҳис қилишини тан олди.

Сешанба куни "Лос-Бланкос" матбуот хизмати бразилиялик футболчи билан шартномани 2027 йилгача узайтиришини маълум қилди. 23 ёшли футболчи ўз келажагини доимо "Реал" билан боғлашни хоҳлаганини айтди.

“Бу ерда ўйнаш менинг орзуим бўлган. Мен келган жойдан келиб чиққан ҳолда, бу даражага етишиш жуда қийин.

"Реал Мадрид" футболчиси бўлиш нимани англатишини сўз билан ифодалаб беролмайман. Менинг ҳис-туйғуларимни фақат буни бошидан кечирганлар тушуниши мумкин.

Мен барча жамоадошларим билан яхши муносабатларга эгаман. Бизни бирлаштирадиган нарса шундаки, биз барчамиз дунёнинг энг яхши клуби вакили бўлишдан хурсандмиз. Бу лаҳзалардан завқланиш керак, улар жуда тез учиб кетишади", - дея Винисиусдан иқтибос келтиради Madrid Xtra.

Киритилди: 07:19, 01.11.2023.
Ўқилди: 1219 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.