"Реал Сосьедад" марказий ҳимоячиси Игор Субельдия "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши кутилаётган эди.
Sport нашри хабарига кўра, басклар клуби ҳимоячининг "Райо Вальекано" билан ўйинда олган сариқ карточкаси бўйича апелляция берган ва унда ютиб чиққан. Натижада 26 ёшли испаниялик Ла Лига 12-туридаги "Барселона" билан ўйинда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган.
Эслатиб ўтамиз, "Реал Сосьедад" – "Барселона" учрашуви 5-дан 6 ноябрга ўтар кечаси 01:00 да старт олади.