"Реал"дан кетиши мумкинлиги ҳақида бутун Европа муҳокама қилаётган бош мураббийи Жозе Моуриньо Италиянинг Tuttosport нашрига интервью берди.
- Ўтган ҳафта ҳаётингиздаги энг оғир ҳафта бўлдими?
- Агар матбуот, айниқса, испан матбуотининг нималарни ёзганини эътиборга олганда - ҳа. Лекин узоқроқ вақт тўғрисида гапирсам яхши бўлар эди, биз икки ой давомида кўп мағлубиятга учрадик.
- Омадсизликларга қарамай, сиз руҳингизни туширмадингиз.
- Мен "Реал"да қолишни ва учинчи марта чемпионлар лигасини ютишни хоҳлайман. Ўтган шанбада "Малага"га имконият бой берилгандан кейин Мадрид клубидаги аҳволим ҳақида узоқ мушоҳада қилдим. Рождествони Португалияда, оилам билан ўтказдим, ҳозир эса Дубайдаман (Globe Soccer талқини бўйича мукофотлар топшириш маросимида - "СЭ"). Бу ерда кўплаб дўстларимни учратдим, булар орасида Марадона ва Капелло ҳам бор эди. Биз кўп суҳбатлашдик ва футбол доим: ҳар куни, ҳар дақиқада, ҳар сонияда ўзгармоқда деган хулосага келдик. Фақат бир нарса ўзгаришсиз: жамоани мураббий қилади.
- Бу билан "Реал"дан кетишингиз ҳақидаги миш-мишлар инкор қиласизми?
- Бу саволингизга сэр Алекс Фергюсоннинг сўзларидан иқтибос келтириб жавоб бераман: "Кетиш учун қарилик қиламан". Мен ҳам кетиш учун жуда ёшлик қиламан.Менинг мақсадим ҳеч ким удаламаган иш - учта турли жамоа билан чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш, "Порту" ва "Интер"дан кейин "Реал" билан ҳам ғалаба қозониш. Бу "Реал" учун ЕЧЛда ўнинчи ғолиблик бўлган бўлар эди, у икки хонали сонли ғалабага эришган ягона жамоа бўлади.
- Плей-оффда сизни Фергюсоннинг "Манчестер Юнайтед"и кутиб турибди.
- Ҳа, мен сэр Алекс Фергюсонга яхши вино олиб боришим учун 400-500 евро сарфлашимга тўғри келади, у бу борада ҳақиқий билимдон ва баҳо берувчи. "МЮ" билан олдинда турган ўйинлар - биз учун ҳақиқий чорлов, аммо биз бу тўсиқдан ўта олишимиз мумкинли билан баробарида, курашни шу жойда тўтатишимиз мумкинлигини сезиб турибмиз. Бизни фантастик дуэль кутиб турибди. Бундай ўйинларда қатнашишни исталган мураббий ва ўйинчи орзу қилади.
- "Ювентус" билан ўйнашни хоҳлаган бўлармидингиз?
- Тўғрисини айтаман: йўқ, хоҳламаган бўлардим. "Юве"дан хавфсирайман. Уларнинг таркибида Игуаин ёки Бензема каби ёрқин ҳужумчиларнинг йўқлиги - бу жамоа ҳақида олдиндан бир нарса деб бўлмаслигини билдиради. Антонио Контенинг жипслашган, яхши тайёрланган ва деярли маҳв этилмас жамоаси бор, у чемпионлар лигасида ғолиб чиқиши ҳам мумкин. Ҳозирги "Юве" менга 2004 йилги "Порту"ни эслатмоқда. Кимдир уни эслолмаса, айтиб қўяй: бу жамоа Гельзенкирхенда чемпионлар лигаси финалида ғалаба қозонган эди.
- Италияни соғинасизми?
- Бу мен учун профессионал ўсиш учун жуда муҳим давр эди. Мен ҳар доим Италияда ишлашни истаганман, чунки Италия футболи тактика борасида биринчи рақамли.