Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Париж-2024 саралашининг сўнгги босқичига чиқди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси бугунги учрашув якунларига кўра Париж-2024 Олимпиадасининг якуний саралаш босқичига йўл олди.

Хонда Минори шогирдлари 2-саралаш босқичи "С" гуруҳи 3-тури доирасида Ҳиндистонга қарши майдонга чиқиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Натижада аёлларимиз гуруҳда 6 очко билан 2-ўринни банд этишди.

Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси гуруҳларда 2-ўринни эгаллаганлар орасида энг яхши натижа қайд этгани учун 3-босқич йўлланмасини қўлга киритди. Ўзбекистон аёллар футболи тарихида бундай натижа илк марта қайд этилди.

Ҳал қилувчи босқичга йўл олган жамоалар:

Австралия
КХДР
Япония
Ўзбекистон

Аёлларимиз ҳал қилувчи босқичда Австралияга қарши уй-сафар тизимида иккита учрашув ўтказади. Ўйинлар келгуси йилнинг 24-28 февраль кунлари бўлиб ўтади. Дастлабки ўйин Тошкентда ўтказилса, жавоб баҳси Австралияда бўлиб ўтади.

2024 йил 24 ва 28 ферваль
Ўзбекистон - Австралия
КХДР - Япония

Ғалаба қозонган 2 жамоа Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма олади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:36, 01.11.2023.
Ўқилди: 1685 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик