Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ашаддий рақиблар, ибратли уйғунлик

Баҳо:
+ | -

Замонавий футболда даҳо даражасига кўтарилган Лионель Месси ва Криштиану Роналду феъл-атвор, хулқ ва кундалик ҳаётга муносабат нуқтаи назаридан турли қутбларда.

Уларнинг қарашлари ҳаттоки, қарама-қарши келиши ҳам мумкин баъзи жиҳатларда. Лекин икки юлдузда бир хил, муҳими, кўпчилик учун ибрат сифатида кўрсатишга арзийдиган ижобий хислатлар ҳам йўқ эмас.

«Интер Майами» клубида тўп сураётган Лионель Месси яқинда OLGA нашри вакили билан суҳбат чоғи ўз фарзандлари олдига телефондан фойдаланиш бўйича қатъий қоидалар қўйганини таъкидлади. Биламизки, Лео футбол оламида оилапарвар ва меҳрибон ота сифатида ҳам ном қозонган. Маълум бўлишича, у айрим масалаларда ўта қаттиққўл инсон: «Болалар тарбиясида ҳеч қачон мулойимлик қилмайман, лекин чегарадан ҳам чиқмайман. Ҳозиргача фарзандларимнинг ҳеч бири мобиль телефонига эга эмас. Уларга бу борада унча кўп гапирмайман. Шунчаки, қатъий талабимни айтсам, барчасини тушуниб олишади».

Криштиану Роналду ҳам айнан шу мазмунда фикр-мулоҳаза баён этганди 1 йилча олдин. Португалия­лик ўшанда ҳанузгача ҳатто тўнғич ўғлига телефон олиб бермаганини айтганди: «Катта фарзандим яқинда 12 ёшга тўлади. У доимо битта савол билан мурожаат қилади: «Отажон, менга қачон телефон олиб берасиз, қачон олиб берасиз?» Мен эса бир хил жавобни такрорлайвераман: «Криштиану, телефон тутишинг учун олдинда вақтинг жуда кўп». Ҳа, ҳозирги авлод болалари ёшга нисбатан анча илгарилаб кетишганидан хабардорман. Бундан унумли фойдаланиш кераклигини ҳам биламан. Уларга телефон бериш керакдир, лекин нуқул ўйнаш учун эмас. Ўйлайманки, бу жуда муҳим». Эҳтимол, кичик Криштиану ҳозир шахсий смартфонга эгадир. Ахир у шу йилнинг ёзида 13 ёшга тўлди. Лекин шуниси аниқ, болаларнинг кичик ёшдан телефонга берилиб кетишларини нафақат Месси ва Роналду, балки оддий инсонлар ҳам истамайдилар.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 20:55, 01.11.2023.
Ўқилди: 1977 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.