Рим папаси Франциск кимни барча даврларнинг энг буюк футболчиси деб билиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Мен кимни энг зўр деб биламан? Месси ёки Марадона? На бири, на бошқаси. Учинчисини танлайман - бу Пеле.
Марадона буюк инсон эди, лекин у муваффақиятсизликка учради. Бечора унга хушомад қилиб, ёрдам бермаганлар сафига тушиб қолди. У менинг понтификлигимнинг биринчи йилида менинг олдимга келди, кейин камбағалчиликка дуч келди.
Месси жуда тўғри, лекин энг буюки Пеле. Буэнос-Айресда бўлганимда у билан самолётда учрашганман, у жуда инсонпарвар кўринарди", — деди Рим Папаси AS билан суҳбатда.