АПЛ октябрь ойининг энг яхши мураббийи совринига номзодлар номини эълон қилди.
Октябрь ойидаги лиганинг энг яхши мураббийи соврини учун қуйидаги мутахассислар даъвогарлик қилмоқда:
Микель Артета (“Арсенал”) – бир ойда 2 ғалаба, 1 дуранг, тўплар фарқи – “+6”;
Унаи Эмери (“Астон Вилла”) – 2 ғалаба, 1 дуранг, тўплар фарқи – “+5”;
Юрген Клопп (“Ливерпуль”) – 2 ғалаба, 1 дуранг, тўплар фарқи – “+5”;
Анж Постекоглоу (“Тоттенхэм”) – 3 та ғалаба, тўплар фарқи – “+4”.
Мухлислар овози 6 ноябрга қадар давом этади.
Постекоглоу мукофотни август ва сентябрь ойларида қўлга киритганди.