Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Аббосбек Файзуллаев: «Менда юлдузлик касали бўлмайди»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик футболчи Аббосбек Файзуллаев Bobsoccer экспертига интервью берди. “Дарё” ушбу интервьюни ўзбек тилида тақдим этади.

Аббосбек қисқа вақт ичида “армиячилар” сафида ўзининг майдондаги ажойиб хатти-ҳаракатлари билан мухлислар ёқимтойига айланишга улгурди. Ноодатий ҳаракатлари ва ажойиб ўйин услуби унга янги лигага тез мослашишга имкон беряпти. Файзуллаев бир неча бор РПЛда ўйиннинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилди.

— Охирги турларда сизга нисбатдан қоида бузиш ҳолатлари кўпайганини кўряпмиз. Сизга бўлган эътибор ортаётганини сезяпсизми? Рақибларингизнинг эҳтимолий провокацияларига берилмаслик учун ўзингизни қандай тайёрлаяпсиз?

— Менга нисбатдан доим кўп қоидабузарликлар бўлган, айниқса оёқ қисмимга. Бу болаликдан бошланган ва ҳозиргача давом этиб келмоқда. Мен бунга тайёрман, деб ўйлайман. Ҳа, бу ёқимсиз ҳолат, лекин бу нарсаларга хотиржам муносабатда бўлиш кераклигини биламан. Бу — футбол, унда ҳамма ғалаба қозонишни хоҳлайди.

— “ЦСКА”нинг сизга қизиқиш билганидан олдин ҳам Россия чемпионатини кузатиб борармидингиз? Агар сир бўлмаса, чемпионат ҳақидаги фикрларингиз қандай эди?

— Ҳа, Россия футболини кузатиб борар эдим, лекин “ЦСКА”га ўтишимдан олдин клуб ҳақида тўлиқ маълумотларга эга эмасдим. Бу ерда Одил Аҳмедов ва Элдор Шомуродов муваффақиятли тўп сурган. Асосан уларнинг ўйинларини томоша қилганман.

— “ЦСКА” таркибидаги футболчилардан кимнинг ўйини сизга манзур келган?

— Мен Игор Акинфеевнинг ҳаракатлардан завқ олганман. Клубнинг ҳақиқий афсонаси! Айниқса, у 2018 йилги жаҳон чемпионатида Испания билан бўлган баҳсда, пенальтилар сериясида бир нечта зарбаларни қайтариб, Россиянинг чорак финалга чиқишига катта ҳисса қўшган эди.

— Жаҳон футболи юлдузларидан кимларнинг ҳаракатларидан илҳомланасиз? Қайси клубга мухлислик қиласиз?

— Мен болалигимдан “Барселона”га мухлислик қиламан. Лионель Месси эса энг севимли футболчим. Шунингдек, Филиппе Коутиньонинг ҳам ўйин услуби ёқади. “Барселона” севимли клубим. Мен ҳеч қачон “Камп Ноу”да бўлмаганман. Келажакда у ерда ўйнашни хоҳлайман ва шунга интиламан. Лекин ҳозир бу ҳақида гапиришнинг мавриди эмас. Бор эътиборимни “ЦСКА”га қаратмоқдаман ва жамоамнинг муваффақиятига ҳисса қўшмоқчиман.

— Футболдаги қайси хислатларингизни кучли деб ҳисоблайсиз? Шу билан бирга кучсиз томонларингизни ҳам айтиб ўтсангиз.

— Менинг кучли томоним асосан тўп билан яхши муомала қилишда деб ўйлайман. Жисмоний ҳолат ва якка курашларга қўшилиш борасида ҳали ишлашим керак. Россия чемпионатида тўп суриш учун катта жисмоний куч талаб қилинади.

— Сизнингча, ниманинг ҳисобига “ЦСКА”нинг асосий таркибидан тез фурсатда жой олдингиз? Умуман олганда бу ёшда ўзингизга бўлган катта ишонч қаердан?

— Асосий сабаблардан бири бу ердаги аҳил жамоа. Бу ерда мени жуда илиқ кутиб олишди. Улар мослашишимга катта ёрдам берди. Уларга бу учун раҳмат айтаман. Яна шуни айтишим мумкинки, рус тилини билганлигим ҳам катта рол ўйнади. Қачонки, жамоадагилар билан эркин мулоқот қилсанг, имкониятларинг яна ҳам ортади. Ўзбекистонда кўпчилик рус тилида эркин мулоқот қилади. Қолаверса, “Пахтакор” академиясидаги мураббийим русийзабон бўлган. Шу ҳам рус тилида гапира олишимга катта хизмат қилган. Ўзимга бўлган ишонч бўлса, бу менинг характеримда бор.

— Сизни нима кўпроқ қувонтиради: урган голингиз ёки муваффақиятли голли узатмангиз? Шунингдек, баъзи ёш футболчиларда кузатиладиган юлдузлик касалига чалинишдан қўрқмайсизми?

— Менга гол уриш кўпроқ ёқади, лекин ассистентлик қилиш ҳам ҳузур бағишлайди. Муҳими менинг ҳаракатларим жамоага ғалаба келтиришидир. Ғалаба қозониб, мухлисларимизни хурсанд қилишни хоҳлаймиз. Мен уларга қўллаб-қувватлаганликлари учун раҳмат айтмоқчиман.

Саволингизнинг иккинчи қисмига тўхталадиган бўлсам, ишонч билан айта оламан менда юлдузлик касали бўлмайди. Амаким менга ҳамиша камтар бўлишни, ўз устимда ишлашдан тўхтамасликни ўргатган. Фақат шу ҳолатдагина орзу қилган нарсаларга эришиш мумкинлигини уқтирган. Мен шуларга амал қилишга ҳаракат қиламан.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:32, 03.11.2023.
Ўқилди: 1881 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.