Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Максим Шацких: Чемпионатда шундай ўйинлар сони кўпайса, мухлисларнинг ўйинларга ташрифи кўпаяди»

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких Суперлиганинг 24-тури доирасида бўлиб ўтган "Насаф"га қарши ўйин (1:1) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

"Бугунги учрашув барчага ёқди деб ўйлайман. Тезкор ўйин бўлди. Ҳакамларга ҳам раҳмат, улар бугун аъло даражада ишлашди. Чемпионатда шундай ўйинлар сони кўпайса, мухлислар чемпионат ўйинларига ташриф буюришни бошлашади. Ўйинни назорат қилдик. Биринчи бўлимда рақибимиз битта ҳужум қилди ва гол урди. Иккинчи бўлимда агрессивроқ ўйнадик. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ гол уришимиз керак эди.

Драган жамоа етакчиси ва сардори. У майдонга қайтганидан сўнг услубимизни ўзгартирдик. Уни майдонда икки ҳимоячи қўриқлайди. Шу сабабдан очиқ ҳудуд пайдо бўлади. У ўзининг оптимал спорт формасига қайтишига умид қиламан.

Кубокни кўтарганимиздан сўнг чемпион бўлдик дея оламиз. Осиё чемпионлар лигасида ҳам энг муҳим учрашувлар вақти келди. Зич тақвим футболчиларни, айниқса терма жамоа аъзоларини қийнаб қўяди. Биз терма жамоа йиғини аввалидан бешта муҳим учрашув ўтказгандик. Ўша учрашувларда кўп очколар йўқотдик, аммо ўйин бўйича ҳаммаси жойида эди. "Ал Айн"га қарши кўп вазиятларни яратгандик. Саудияда ҳам ўйин бўйича устунлик қилиб, мағлуб бўлдик. "Сўғдиёна", ОКМК, "Андижон" жамоаларига қарши учрашувларда очко йўқотдик. Лекин ўйин бўйича биз устун эдик. Бугун ҳам сўнгги дақиқаларда гол урсак бўларди. Дуранг адолатли натижа бўлди деб ўйлайман. Жисмоний ҳолат бўйича ҳаммаси яхши", — деди Шацких.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 22:27, 03.11.2023.
Ўқилди: 2237 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик