«Манчестер Юнайтед» клуби собиқ футболчиси Гари Невилл жамоа ҳужумчиси Антони Марсьялнинг ўйинидан норози бўлмоқда.
«Ҳужумчи Марсьяль 50-70 миллион фунт стерлингга харид қилинганди. У тўққиз йилда 89 та гол урди. Аммо биз уни ҳамон клубдан ҳайдамадик. Биз қаттиққўллик қилмаяпмиз. Бу футбол бўлими ишининг муваффақиятсизлиги ҳисобланади. Марсьяль «МЮ» ҳужум чизиғининг етакчиси бўлиши керак эмас», – деди Невилл.