"Бавария" ҳужумчиси Харри Кейн Дортмунднинг "Боруссия"сига қарши бўлиб ўтадиган учрашув ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Томас Тухель шогирдлари Бундеслиганинг ўнинчи турида "асаларилар" меҳмони бўлади. Учрашув шанба куни Тошкент вақти билан соат 22:30да бошланади.
"Бу жуда қийин бўлади, чунки "Боруссия" мавсумни яхши бошлади. Бу менинг биринчи ўйиним бўлади ("Бавария" учун Дортмунднинг "Боруссия"сига қарши), лекин мен кўплаб дербилар ва ажойиб рақиблар билан ўйинларда ўйнаганман. Мен бошлашни интиқлик билан кутяпман. Сўнгги пайтларда биз яхши ҳолатдамиз, Дортмундда ҳам худди шундай руҳда давом этишимиз керак", - дея Кейн сўзларини келтиради Бундеслига матбуот хизмати.