Англия чемпионатининг 11-турида "Борнмут" "Манчестер Сити" майдонига ташриф буюрди ва Пеп Гвардиола жамоасига 6:1 ҳисобида мағлубиятга учради. "Борнмут" бош мураббийи Андони Ираола якуний ҳисобни жуда шафқатсиз деб ҳисоблади.
"Ўйлайманки, ҳисоб ўйин воқеаларини акс эттирмайди. Жуда қаттиқ жазо. Улар том маънода ўзларида бўлган ҳар бир дақиқадан унумли фойдаланишди. Иккинчи бўлимда биз янада яхши ўйнадик, аммо тажовузкорлик етишмади. Аммо бундай жамоаларга қарши ўйнаганингизда, шундай йирик ҳисобда мағлубиятга учрашингиз эҳтимоли бор", - деди Ираола BBC Sport билан суҳбатда.