"Бавария" ҳужумчиси Харри Кейн "Боруссия" дарвозасига гол урди.
Жамоалар Бундеслиганинг 10-тури доирасидаги ўйинни ўтказишмоқда. Англиялик футболчи 9-дақиқада гол урди.
Кейн "Бавария" сафидаги 14-ўйинини ўтказмоқда ва 15 та гол ва 7 та голли узатмага эга. У Бундеслига тўпурарлари рўйхатида 2-ўринни эгаллаб, "Штутгарт" футболчиси Серу Гирассидан 1 гол ортда қолмоқда.