Миланнинг "Интер" клуби ҳимоячиси Бенжамен Павар операция қилиниши шарт эмас. La Gazzetta dello Sport нашри хабарига кўра, франциялик футболчининг жароҳати аввал ўйлагандек жиддий бўлмаган.
Манбанинг таъкидлашича, Павар максимал 6-8 ҳафтани ўтказиб юборишга мажбур бўлади. Тахминларга кўра, Бенжамин шу календарь йили Италия А Серияси ўйинларида иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Интер" Павар операция қилинган тақдирда узоқ вақт ўтказиб юборишидан хавотирда эди. Франциялик ҳимоячи Симоне Индзаги жамоасига ўтган ёзда "Бавария"дан келиб қўшилган эди.