Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

ПФЛга наманганлик мухлис таклифи!

Баҳо:
+ | -

Куни кеча voha.uz сайтида ПФЛ - Пойтахт футбол лигаси, мазмундаги мақола чоп этилди. Мен шу мақолани ўқиб чиққан ҳолда, Ренат Эрназаровнинг куйиниб ёзишига қўшилиб, ўз фикрларимни билдирмоқчиман. Вилоятлар футбол клубларини асосий ўйинчилари нега пойтахт жамоаларига кетаверади. Бунинг оғриқли сабаблари борга ўхшайди.

ПФЛдагилар пойтахт жамоаларига ён босмоқдами ёки вилоят футболига эътибор пасайиб кетдими? Ҳакамлар-чи, улар ҳам шундайда. Биз нафақат "Навбаҳор" мухлислари балки, бошқа вилоят футбол мухлислари ҳам ЎФФга арз қилиш керакмикин деган хулосага келмоқдамиз.

2013 мавсумда Қашқадарё жамоаларига ҳам худди "Навбаҳор" сингари осон бўлмайдиганга ўхшайди. Чунки "Шўртан"нинг ҳам асосий ўйинчилари "Пахтакор", "Локомотив" ва "Бунёдкор" жамоалари томон йўл олишмоқда, чунки у ерда маблағдан ҳеч қандай муаммо йуқ.

Мен ПФЛни ёмонламоқчимасман, бу фикрдан йироқдаман. ПФЛни кўзи битта эмас балки, иккита бўлиши керак. Яъни, ўнг кўзи пойтахтга, чап кўзи эса вилоят клубларига эмас, балки, икки кўзи ҳам ўн туртта жамоага қараши керак. Пойтахт жамоаларини ҳам ёмонлаш фикридан йироқман, бу нотўғри ва адолатсизлик бўлади. Футболда албатта кучлилар ғолиб бўлаверади, бу тасдиқланган фактор. 2013 мавсум қандай келади, буни Худонинг ўзи билади. Агар 2013 мавсумдан кейин "Навбаҳор" ва шунга ўхшаш жамоалардан "Шўртан" ҳам тушиб кетса ПФЛнинг олий лигасида пойтахтнинг уч жамоасига қўшилган ҳолда "Нефтчи" ва "Насаф" қоладими? Ҳали "Насаф"нинг ҳам кўриниши аъло даражада эмас.

Мен шунчаки футбол росаям қизғин бўлишини исайман. 14-ўриндаги жамоа ҳам Англиядагидек "Пахтакор"ни уйида муаммо туғдирса бунинг нимаси ёмон, бу олий лиганинг кучлилигидан далолат-ку. Ёки бўлмаса жамоаларга маҳаллий футболчиларни танлашда чеклов қўйилсамикин? Масалан бундай: Асосий таркибдан ташқари қўшимча яна иккита ёки учта таркиб тузишга йўл қўймаслик керак.

Ҳакамлар ҳам одилона иш юритишса, буни ПФЛ ҳам, ЎФФ ҳам бошқатдан кўриб чиқишсада, ҳар бир ўйиндан сўнг ҳакамлар ишини махсус хайъат ва журналистлар иштирокида хато қилган ҳакамга камида учта ўйинни бошқариш ҳуқуқи берилмаса. Илтимос, ПФЛ ва ЎФФ раҳбарияти, ҳакамларни бошқаришни бошқача тизимини яратинглар.

Муҳтарам юртбошимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов айтганларидек: «Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз» ҳамда «Ҳеч нарса юртни спортчалик дунёга кўз-кўз қилмайди» деган гапларини унутмаган ҳолда , бу гаплар замирида биринчи ўринда спортнинг футбол тури назарда тутилганлигини ҳаммамиз унитмаслигимиз керак.

Раҳимов Ғофуржон, Наманган тумани, Ғирвон ҚФЙ

Манба: www.lochinlar.uz
Киритилди: 08:45, 02.01.2013.
Ўқилди: 5504 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.