Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Қиличбозлик. Саблячи йигитларимиз жамоавий дастурда ҳам тенгсиз

Баҳо:
+ | -

Қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган Жаҳон кубогининг навбатдаги босқич беллашувлари ўз якунига етди. Эрон пойтахтида ўтган сабля бўйича йигитлар ўртасидаги беллашувларда ҳам юртдошларимиз ажойиб натижа қайд этишди.  

Жамоавий дастурда иштирок этган Исломбек Абдазов, Азизбек Даулетназаров ҳамда Сардор Абдукаримбеков триоси барча рақибларни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди. Чемпионлик учун кечган финал беллашувида йигитларимиз Туркия жамоасини 45:42 ҳисобида доғда қолдиришди.

Қайд этиш жоиз, жамоа етакчиси Исломбек Абдазов яккалик босқичида ҳам олтин медални қўлга киритган эди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 11:57, 07.11.2023.
Ўқилди: 893 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.