"ПСЖ" президенти Носир Ал-Хелайфи ҳужумчи Килиан Мбаппенинг парижликлар клуби учун аҳамиятини қайд этиб, уни дунёнинг энг яхши футболчиси деб атади.
"Килиан катта муваффақиятларга эришишда давом этмоқда. Одамлар уни оддий деб қабул қилишлари мумкин, аммо кетма-кет икки финалга чиққан ва биттасида хет-трик қайд этган бошқа футболчилар йўқ.
Яна бир бор айтаман: Килиан дунёнинг энг зўри ва уни "ПСЖ" ва Францияда ўйнаётганини кўриш жуда ажойиб. У бизнинг ёшларимизга ижобий таъсир кўрсатиб, келажакни қуришимизга ёрдам беради" - деди Носир Ал-Ҳелайфи La Gazzetta dello Sport нашрига.