Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Тошкентнинг «Локомотив» клуби сафида легионер футболчилар кўрикдан ўтмоқда

Баҳо:
+ | -

Олий Лига-2012 якунига кўра, бронза медалларни қўлга киритган Тошкентнинг «Локомотив» клуби машғулотларни давом эттирмоқда. Клуб расмий сайти хабарига кўра, жамоа йиғинларида россиялик ва украиналик легионерлар ҳам иштирок этишмоқда.

26 ёшли украиналик ҳужумчи Игорь Тимченко фаолияти давомида Украинанинг «Металлург» (Донецк), «Черноморец», «Ворскла», Россиянинг «Локомотив» (Москва) клубларида тўп сурган.

31 ёшли россиялик ярим ҳимоячи Алан Кусов эса фаолияти давомида Россиянинг «Алания», ЦСКА, «Луч-Энергия», Озарбайжоннинг «Стандарт» клубларида, шунингдек, Россия олимпия ва миллий терма жамоаларида тўп сурган.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон чемпионати, Ўзбекистон Кубоги ва ОЧЛ баҳсларида муносиб иштирок этиш учун жамоа фаол селекция ишларини олиб бормоқда. Жумладан, шу кунга қадар жамоа Жасур Ҳасанов («Бухоро»), Павел Смольяченко («Нефтчи»), Салим Мустафоев («Динамо») ва Иван Нагаев («Динамо») каби маҳоратли футболчиларни ўз таркибларига қўшиб олишди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, жамоа январь ойининг бошида икки ҳафталик ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш учун БААга йўл олади.

Манба: www.ca-news.org
Киритилди: 10:30, 03.01.2013.
Ўқилди: 6089 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» Моуриньо олдига учта вазифа қўяди [3765]

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3061]

«Барселона» Коул Палмернинг кутилмаган трансферини тайёрламоқда [2173]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [1961]

«Барселона» ҳужумчиси нима учун ЖЧ-2026 қайдномасидан тушиб қолгани маълум бўлди [1937]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1709]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1702]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1453]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1348]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1307]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик