Кириш Регистрация
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта 0-1 Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико 1-0 Жирона
17/05 22:00 Осасуна 1-2 Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
17/05 22:00 Эльче 1-0 Хетафе
17/05 22:00 Леванте 2-0 Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
17/05 22:00 Севилья 0-1 Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо 0-1 Алавес
17/05 23:45 Кальяри 2-1 Торино
17/05 23:45 Сассуоло 2-3 Лечче
17/05 23:45 Удинезе 0-1 Кремонезе
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити

Шахматчиларимизнинг рейтинги ошмоқда

Баҳо:
+ | -

Халқаро шахмат федерацияси – ФИДЕ энг кучли шахматчиларнинг 2013 йилдаги дастлабки рейтинг жадвалини эълон қилди.

Унга кўра, 2004 йилги жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов ўн етти поғона юқорилаб, жадвалнинг 33-қаторидан жой олди. Унинг ҳисобида жами 2709 очко бор. Бу халқаро гроссмейстеримиз фаолиятидаги энг юқори рейтинг кўрсаткичидир.

Ҳамюртимизнинг жаҳон рейтингида юқорилашида 2012 йилнинг охирида Тошкент шаҳрида юксак савияда ташкил этилган ФИДЕ Гран-присининг иккинчи босқичидаги муваффақиятли ўйини асосий омил бўлди. Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида дунёнинг энг кучли ўн икки нафар гроссмейстери иштирокида ўтган мусобақада Рустам Қосимжонов ўн бир учрашувда мағлубиятга учрамаган ягона шахматчи бўлди.

Яна бир ёш гроссмейстеримиз Антон Филиппов ҳам ФИДЕ рейтингида тобора юқориламоқда. 2012 йилнинг ноябрь ойида илк бор энг кучли юз нафар шахмат устаси рўйхатига киритилган Осиё чемпиони А.Филиппов 2652 очко билан яна тўрт поғона кўтарилиб, 95-ўриндан жой олди.

Мамлакатимизнинг кўп карра чемпиони Сарвиноз Қурбонбоева илк маротаба 20 ёшгача бўлган шахматчи қизлар рейтингига киритилди. Спортчимизнинг мусобақаларда жамғарган натижаси ҳозирча 2135 баллдан иборат.

Манба: www.uza.uz
Киритилди: 13:05, 03.01.2013.
Ўқилди: 4611 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик