Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Файзуллаев «Барселона»да ўйнамоқчи...

Баҳо:
+ | -

Ўзбек футбол мактаби тарбияланувчиси Аббосбек Файзуллаев август ойида «Пахтакор»дан ЦСКАга кўчиб ўтган эди.

 Легионеримиз айни пайтда Россия Премьер-лигасининг энг омадли трансферларидан бири сифатида эътироф этилмоқда. Аббосбек ЦСКАнинг чемпионатдаги охирги 5та учрашувидан 3тасида ўйиннинг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритди. Легионеримизнинг ёрқин ўйинидан таъсирланган bobsoccer.ru сайти ҳам Файзуллаев билан «Краснодар»га қарши баҳс арафасида интервью уюштирди.

- Премьер-лиганинг ўтган турида рақиблар энг кўп сизга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Сизга алоҳида эътибор қаратишаётганини ҳис қиляпсизми? Рақиблар томонидан қўлланилаётган турли провокацияларга тушиб қолмаслик учун ўзингизни қандай тайёрлаяпсиз?

- Менга нисбатан ҳар доим кўп фол ишлатишади, оёғимга кўп тепишади. Ҳаммаси болалигимдан бошланган ва ҳозиргача давом этмоқда. Рақиблар менга қарши ҳаракатланишга улгурмай қолишади ва қоидани бузади. Ўзимни бундай ҳолатларга тайёрман, деб ўйлайман. Бу ёқимсиз вазият, аммо унга босиқ муносабатда бўлиш кераклигини тушунаман. Футбол шунақа: ҳамма ютиш, курашиш истагида ўйнайди.

- ЦСКА қизиқаётганидан хабар топгунингизча РПЛни кузатармидингиз? Сир бўлмаса, қайси жамоага мухлислик қилгансиз?

- Россия футболини томоша қилардим. Лекин ЦСКАга ўтгунга қадар ҳеч қайси жамоага алоҳида ишқибозлик қилмаганман. Бу ерда Элдор Шомуродов ва Одил Аҳмедовлар тўп тепишган, мен ҳам уларнинг иштирокини кузатардим. Шомуродов ўйнагани учун «Ростов»га кўпроқ эътибор қаратганман.

- ЦСКА таркибидаги футболчилардан ким сизга кўпроқ ёқади ва нима учун?

- Менга ҳар доим Игорь Акинфеев ёққан. ЦСКА афсонаси! Унинг жаҳон чемпионатида Испания билан ўйинда пенальтини қайтариб, Россияни чорак финалга чиқишига ёрдам берганини яхши эслайман.

- Жаҳон футболидан кимнинг ўйини сизга ўрнак бўлган? Хориж клубларидан қайсиларига мухлислик қиласиз?

- Болалигимдан «Барселона» мухлисиман ва ўйинларини томоша қиламан. Кумирим эса Лионель Месси. Ўйин услуби жиҳатидан Филипе Коутиньо ҳам ёқади. «Барселона» севимли жамоам. Мен ҳач қачон «Камп Ноу»да бўлмаганман, лекин келажакда ўша ерда ўйнашни истайман, шунга интиламан. Умуман олганда, ҳозир бу ҳақда гапиришнинг мавриди эмас. Айни пайтда ЦСКАга мослашиб олдим, шу ерда ўйнашни ҳохлайман ва бор эътиборимни жамоага ёрдам беришга қаратганман.

- Футболчи сифатида қайси хусусиятларингизни кучли томонингиз деб биласиз ва яна нималар устида ишлашингиз керак?

- Кучли жиҳатим тўп билан ишлаш. Жисмоний ҳолатим ва яккакурашларда имкониятимни оширишим устида ишлашим керак. Россия футболида яккакурашлар кўп бўлади, бунга кўникиш керак. Ва айтиш жоиз, бу чемпионат шуниси билан мураккаб ҳисобланади.

- ЦСКА асосий таркибидан жуда тез ўрин эгаллашингизга сабаб нима? Шунингдек, бу ёшда ўзингизга бунчалар ишонишни қандай уддалаяпсиз? Эндигина 20 ёшга қадам қўйдингиз-ку.

- Асосий сабаби бу ерда яхши жамоа жамланганидир. Йигитлар мени жуда яхши қабул қилишди, ҳар жабҳада ёрдамларини аяшмади, бунинг учун уларга катта раҳмат. Қолаверса, рус тилини мукаммал билишим ҳам муҳим роль ўйнади. Эркин мулоқот қила олиш - жамоага тезроқ қўшилиб кетишга кўпроқ имкон беради. Ўзбекистонда аксарият рус тилини яхши билади, мактабларда ҳали ҳам рус тили ўргатилади. Қўшимчасига, мен «Пахтакор»да улғайганман. Мураббийимиз эса русча гапирарди. Бошида бу тилни яхши билмаганман, кейин таҳсил жараёнида ўрганиб олдим. Ўзимга бўлган ишонч эса, характеримдандир.

- Сизни кўпроқ гол қувонтирадими ёки чиройли голли узатма? Ва юлдузлик касалидан қўрқмайсизми, чунки кўпгина ёш футболчилар ёрқин дебютдан ке­йин ўзини йўқотиб қўйишади?

- Гол уриш ёқади, лекин голли паслар ҳам завқ бағишлайди. Энг асосийси, ҳаракатларим ЦСКА ғалабасига ёрдам беришидир. Ғалаба қозониш муҳим, чунки биз ўз мухлисларимизни имкон қадар кўпроқ хурсанд қилишни истаймиз. Қўллаб-қувватлаётганлари учун уларга каттакон раҳмат. Бу бизга жуда қўл келади. Саволингизнинг иккинчи қисмига ишонч билан менда юлдузлик касали йўқлигини ва ҳеч қачон бўлмаслигини айта оламан. Нега бунга бунчалар ишоняпман? Чунки амаким ҳар доим камтарин бўлишга ва ўз устимда ишлашни тахтатмасликка ўргатган. Шундагина олдимдаги мақсадларга ета олишимни тушунтирган. Бу гапларни ҳар доим ёдимда сақлайман ва жуда муҳим, деб биламан.

Москвада ўтказилган РПЛ 13-тур доирасидаги ЦСКА - «Краснодар» (1:0 - Фёдор Чалов киритган ягона голга айнан Файзуллаев ассистентлик қилди) ўйинидан кейин легионеримиз «Матч ТВ» журналистлари саволларига жавоб берди:

- Бугун ЦСКА сафида энг яхши футболчи бўла олмаганингиз ғалати туюлмаяптими?

- Нега энди? Таркибда ўзини ўйинга 100 фоиз бағишлаган бошқа ўйинчилар ҳам бор. Масалан, Фёдор Чалов, ягона голни уриб, жамоамизнинг ғалабасини таъминлади. Ўйлашимча, энг зўри у бўлди.

- Бугун ЦСКА нимани эвазига «Краснодар»ни енга олди?

- Балки жамовий руҳият кўтаринкилиги эвазигадир, биз мухлисларимизни қувонтириш учун охиригача ўйнадик. Бугун бизни қўллаб-қувватлашга жуда кўп ишқибозлар келди ва биз ғалаба қозона олдик.

- «Краснодар» кучли босим ўтказган сўнгги 20 дақиқа анча оғир ўтдими?

- Ўйиннинг сўнгги дақиқалари ҳар доим оғир бўлади. Чунки унда кутилмаган ҳолатлар ва хавфли вазиятлар кўп бўлади. Лекин жамоага офарин! Ҳамма борини бериб ўйнади.

- ЦСКА пешқадамни енгиб, уни мавсумдаги биринчи мағлубиятни қабул қилишга мажбур этди. Бу ғалабанинг сиз учун аҳамияти қандай?

- Биз ҳар бир учрашувда ғолиб чиқиш учун ўйнаймиз. Бугун биз ютуққа эришдик, чемпионат пешқадамини таслим қилдик.

- ЦСКАга ўйинда ғолиб чиқишга ёрдам берган тактик қарорлар қандай эди?

- Биз ҳар бир учрашувга ўзига хос тактика бўйича тайёргарлик кўрамиз, рақибнинг кучли ва заиф томонларини ўрганиб чиқамиз. Бу гал ҳам рақиб жамоа ўйинини чуқур ўргандик ва бу бизнинг ғалаба қозонишимизда қўл келди.

- Ҳаво сизга совуқлик қилмаяптими?

- Бунақа қайноқ ўйиндан кейин совуқ сезилмаяпти.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:31, 08.11.2023.
Ўқилди: 13466 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.