"Челси" бош мураббийи Рафаэль Бенитеснинг айтишича, клуб ҳужумчиси Фернандо Торресга яқин ўйинларда дам берилади.
"Фернандо дам олиши лозим бўлган футболчилар сирасига киради. Клубнинг икки ёки уч футболчиси сўнгги вақтларда жуда кўп ўйинга тушишди.
Биз "КПР"га қарши ўйинда мана шу чарчоқни енга олмадик, футболчиларнинг аксарияти ўз имкониятларидан паст даражада футбол намойиш этишди.
Агар бисотимизда бошқа ҳужумчи бўлганида, икки ҳужумчи тактикасидан фойдаланган ёки улардан бирига дам берган бўлар эдик, бироқ айни дамда биз бирмунча чекланган таркибга эгамиз", – дея Бенитес сўзларини келтирмоқда Goal.com.