Андрей Канчельскис «Манчестер Юнайтед»да ишлаш истагини билдирди.
«Албатта, «Манчестер Юнайтед»да ишлашни хоҳлардим. Лекин биз вазият шундай эканлигини тушунамизки, мен буни ҳозир қила олмайман. Вақт бўлади, қачондир ишлаймиз», - деди «манкунианликлар»нинг собиқ футболчиси.
Канчельскис 1991 йилдан 1995 йилгача «Юнайтед»да ўйнаган. 2023 йил июль ойидан буён «Тобол» бош директори лавозимида ишлаб келмоқда.