Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Қишда Мбаппенинг трансфери учун 100 миллион евро тўлашга тайёр жамоа бор

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси ва "ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин, унга бир қанча клублар қизиқиш билдирмоқда.

Журналист Экрем Конурнинг ижтимоий тармоқлардаги хабарларига кўра, Премьер-лига вакиллари январь ойида 24 ёшли ҳужумчининг трансфери учун 100 миллион евро тўлашга тайёр. Эътиборлиси, Килианнинг парижликлар билан шартномаси олти ойдан кейин тугайди.

Аввалроқ Мбаппега "Челси", "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль" ва "Нюкасл" клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.

Transfermarkt портали ҳужумчининг бозор нархини 180 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 15:40, 10.11.2023.
Ўқилди: 4840 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.