INEOS кимё компанияси раҳбари Жим Рэтклиффни “Манчестер Юнайтед”нинг миноритар акциядорлари қаторига киритиш бўйича келишув халқаро танаффус вақтида, яъни келаси ҳафтанинг бошида келишиб олиниши кутилмоқда, деб хабар бермоқда BBC.
Манбага кўра, Рэтклифф клубнинг 25 фоиз улушини сотиб олиш учун тахминан 1,25 миллиард фунт стерлинг (1,43 миллиард евро) тўлаши кутилмоқда.
Битим қандай тузилишга эга бўлиши ёки Рэтклиффнинг ўз улушини ошириши учун аниқ вақт оралиғи бор-йўқлиги ҳозирча аниқ эмас. Миллиардер стадион қурилиши учун тахминан 245 миллион фунт стерлинг ажратиши кутилмоқда.
2005 йилда "Манчестер Юнайтед"ни 790 миллион фунт стерлингга сотиб олган Глейзерлар оиласи 2022 йилнинг ноябрида клуб учун "стратегик альтернативларни" ўрганишларини айтган эди.