Пачета номи билан машҳур Хосе Рохо Мартин энди «Вильярреал» бош мураббийи эмас.
«Сариқ сувости кемаси» ушбу мутахассисдан ажралганликлари ҳақидаги маълумотларни ўзларининг расмий веб-сайтлари саҳифаларида жойлаштирдилар.
Пачета «Вильярреал» бошқарувида 12 та ўйин ўтказди. Натижалар қуйидагича бўлди: 5 ғалаба, 3 дуранг, 4 мағлубият.













